Жамият
Қарши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар Юсупов Бехзоджон Фарходовични Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.
Б.Юсупов 1980 йилда Яккабоғ туманида туғилган. Тошкент давлат юридик институти, Тошкент давлат юридик институти магистратураси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.
Шу вақтга қадар у Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77876
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ