Академик Турғунпўлат Даминов 81 ёшида вафот этди

Сақлаш
10:02 / 07.02.2022 666 0

Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори, академик Даминов Турғунпўлат Обидович 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Т.Даминов – педиатр-инфекционист олим, Ўзбекистон ФА академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1980), тиббиёт фанлари доктори (1986), профессор (1987), ТошТИни тугатган (1964). Болалар юқумли касалликлари кафедраси ассистенти, доценти (1969-82), мудири (1982 – 84), Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги педиатрия ИТИ директори (1984 – 90), 1-ТошТИ ректори (1990 й. дан).

 

Даминов болаларда учрайдиган гепатитнинг давомли ва сурункали хиллари шаклланишини клиник-патогенетик нуқтаи назардан ўрганди. Болаларда учрайдиган В вирусли гепатитнинг давомли хилини самарали даволаш усулини ишлаб чиқди ва амалиётга татбиқ этди. Кўпинча чақалоқлар ўлимига сабаб бўладиган нафас йўллари касалликлари белгиларини аниқлади.

 

1997 йилдан Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг биринчи котиби (1995 й. дан) лавозимларида ишлаган. У «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» бош таҳрир ҳайъати аъзоси (1997 й. дан), Полша тиббиёт фанлари академияси академиги (1999), «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1997).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси