Қамчиқ довонида машинаси билан қолиб кетган 14 киши эвакуация қилинди

Сақлаш
14:02 / 07.02.2022 749 0

Қамчиқ довонида қолиб кетган транспорт воситалари ва фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

 

Маълум қилинишича, 6 февраль куни соат 19:05 да «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерига Қамчиқ довонидан ўтган А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг 242-километрида шимолий айланма йўлида об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида тепаликда қолиб кетган 14 нафар фуқарога ёрдам кераклиги ҳақида маълумот келиб тушган.

 

Воқеа жойига зудлик билан «Қамчиқ» Қутқарув отрядидан махсус техника ҳамда қутқарувчи ходимлар чиқиб, тоғда қолиб кетган 14 нафар фуқаро ҳамда уларнинг транспорт воситаларини пастга олиб тушиш ҳамда эвакуация қилиш ишлари амалга оширилган.

 

Қутқарувчилар соат 20:10 да барча фуқароларни соғ-омон пастга олиб тушиб, манзилларига юборишда амалий ёрдам кўрсатган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//