Спорт
Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон Волейбол федерацияга раҳбар сайлаш масаласи кўрилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигии матбуот хизмати хабар берди.
Унда Ўзбекистон Волейбол федерацияси бош котиби Ойбек Қосимов ушбу лавозимга Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов номзодини илгари сурган.
Абдуқодир Хамидович Тошқулов номзоди бир овоздан маъқулланиб, Ўзбекистон Волейбол федерациясининг президенти этиб сайланди.
«Вазирлик жамоаси Абдуқодир Хамидовични мазкур масъулиятли лавозим билан қутлаб, юртимизда волейбол спорт турини ривожлантириш ва уни ёшлар орасида кенг оммалаштиришдаги ишларига улкан муваффақиятлар тилайди», дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ