Жамият
2022 йил 4 февралдан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим-бўлинмаларида ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун назарий ва амалий имтиҳонларни қабул қилиш фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилдаги «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан автоматлаштирилган автодромларни қуриш ишлари бошлаб юборилган ва айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан фаолиятни бошлашга тайёр эканликлари маълум қилинмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар Сирғали туманида барпо этилган «Тошкент имтиҳон маркази» 4 февраль кунидан ўз фаолиятини бошлайди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сон қарорига асосан, жорий йилнинг 4 февралидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим-бўлинмалари ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун назарий ва амалий имтиҳонларни қабул қилиш фаолиятини тўхтатади.
«Шунга мувофиқ эндиликда фуқароларимиз томонидан Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ёки уни тиклаш учун имтиҳонларни топшириш Сирғали туманида жойлашган «Тошкент имтиҳон маркази» томонидан амалга оширилишини маълум қиламиз», дейилади хабарда
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ