Жамият
Ижтимоий тармоқларда Тошкент ахборот технологиялари университетида якуний имтиҳонлардан модуль тизимидаги хато сабаб кўплаб талабалар йиқилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Университет ахборот хизмати ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, университетда ўқув жараёни ва назоратларни ташкил этиш учун “lms.tuit.uz” тизими жорий этилган бўлиб, бунда инсон омили иштирок этмайди. Ушбу тизим 4 йил давомида университетда тўлақонли синовдан ўтган ва бундай ҳолатлар кузатилмаган.
Таъкидланишича, айни вақтда якунийлар ҳамон давом эттирилмоқда. Қайта ўқиш учун тўлов қийматларига назорат ишлари ва аппеляция натижалари тугаллангандан сўнг аниқлик киритилади. Бунда фанлардан қайта ўқиш учун тўлов миқдори талабанинг бир йиллик тўлов шартнома миқдорининг 1 кредитга (1 кредит тўлов миқдори контракт миқдорини 60га бўлинган нисбати) нисбатидан ва фанга ажратилган кредит миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.
«Шу боис «талабалар бугун бўлиб ўтган якунийлардан университет ҳисобига 300 млн сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкинлиги» ҳақидаги фикрлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади хабарда.
Шунингдек, университетда тасдиқланган ўқув жадвалига кўра, 2022 йил 2 февраль куни соат 11:00да 2-босқич талабаларига «Дискрет тузилмалар» фанидан онлайн режимда 1400 нафарга яқин талабаларга якуний назорат иши ўтказилган. Иштирок этганлардан 50 фоиз талаба баҳолаш мезонларида белгиланган ўтиш балларини тўплаб муваффақиятли ўтган. Қолган талабалар орасидан 72 нафарида эса “lms.tuit.uz” тизимида кузатилган қисқа техник носозлик сабабли саволлар вариантларини генерациялаш жараёнида бузилиш юз берган. Мавжуд техник носозликни бартараф этиш юзасидан зудлик билан университетнинг телеграм тармоғидаги расмий каналлари орқали маълум қилинган. Ва мазкур ҳолат бўйича мурожаат қилган талабалар учун қайта якуний назорат олинади
«Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, якуний назоратларда тушган саволларга эътироз билдирган талабаларга “lms.tuit.uz” тизимида апелляция тартибида қайта кўриш учун ариза бериш имконияти яратилган.
Апелляция жараёнлари 2-босқич талабалари учун барча имтиҳонлар якунлангандан сўнг ўтказилиши ҳақида университет расмий каналида ҳам хабар берилган», дейилади хабарда.
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ