Маданият
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бухоро вилояти Вобкент туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган йиғилишда туманда фаолият олиб бораётган сартарошлар ўртасида "Китобхон мижоз" акцияси ташкил этиш белгилаб олинди.

Туманда китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш, айниқса ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ҳар бир сартарошхонада навбатни кутаётган мижозлар учун китоб жавонларида ҳикоялар, қисса ва романлардан иборат ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан "Зиё бурчаги"ни ташкил этиш тавсия этилди.

Сартарош усталарга "Зиё бурчаги"ни ташкил этишда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва туман Ахборот кутубхона маркази томонидан сараланган 152 номдаги адабиётлар тарқатилди.
Ушбу акцияни энг намунали тарзда ташкил этган сартарошлар туман ҳокими томонидан рағбатлантирилади.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77876
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ