Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, Маданият вазирлиги томонидан «Инсон қадри учун» эзгу ғояси асосида ҳар йили театрларда саҳналаштириладиган камида 40 та янги спектаклга, композиторлар ва бастакорларга 40 та янги мусиқа асар яратишга, камида 100 та юксак бадиий савиядаги аудиовизуал асарга, камида 150 та энг яхши миллий қўшиқни караоке ёрдамида ижро қилиш учун қайта ишлашга давлат буюртмалари берилади. Шунингдек, кенг оммалашган 20 та аудиовизуал асар ижодкорлари Маданият вазирлиги ҳайъатининг қарори билан тегишлича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори билан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ушбу ҳудудда узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган маданият ва санъат соҳаси вакилларига ҳамда истеъдодли ёш ижодкорларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон фармонига мувофиқ белгиланадиган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия берилади.
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ