Наср тўгараги фаолият бошлади

Сақлаш
14:21 / 04.02.2022 1185 0

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ёш носирлар учун мўлжалланган “Умид” адабий тўгараги фаолияти қайта йўлга қўйилди. Кеча, 3 февраль куни тўгаракнинг илк маҳорат сабоқлари ва ижодий учрашув ўтказилди.

 

Тадбирни Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Нодир Жонузоқ очиб берди. Тўгарак меҳмони, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Нурали Қобил ёш қаламкашларга ижод оламига кириб келиш тарихи ҳақида сўзлаб, яхши ижодкор бўлиш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтди.

 

Афғонистонда ўзбек тилида қалам тебратувчи кам сонли ижодкорлардан бири, Навоийшунос мутахассис Азизулло Орол ҳам тадбирда иштирок этиб, бўлажак ёзувчиларга эзгу тилакларини билдирди. Шундан сўнг иштирокчилар меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволларини беришди.

 

 

Тўгарак доирасида шунингдек, “Холис фикр” лойиҳаси ҳам ўтказилди.  Нурали Қобилга ёш носирлардан бирининг ҳикояси муаллифи кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилди. Ёзувчи уни таҳлил қилиб, камчиликлари ва ютуқларини айтиб ўтди. Ҳикоя муаллифи ҳам учрашувда қатнашиб, ўзига керакли тавсияларни қабул қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//