Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳрига жўнаб кетди.
Хитой пойтахтининг «Шоуду» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини ушбу мамлакатнинг расмий шахслари кутиб олди.
Бугун давлатимиз раҳбари Пекин миллий стадионида бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан 17:00 да Пекиндаги «Қуш уяси» миллий стадионида бошланади.
Ташриф дастурида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77876
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ