Жамият
Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Янги аср авлоди» МЧЖнинг мурожаати асосида китобларни чоп этиш бозоридаги рақобат ҳолатини ўрганди.
Маълум қилинишича, «Янги аср авлоди» МЧЖ билан шартнома тузган муаллиф бир оз вақт ўтиб, айнан шу асарларни чоп этиш бўйича бошқа нашриётлар билан ҳам шартнома тузган. Бироқ, бундан «Янги аср авлоди»ни хабардор қилмаган.
Бошқа бир нашриёт Комил Синдаровнинг «Темурийлар кутубхонасининг сири» асарини «Янги аср авлоди» МЧЖ аввал нашр қилган китоб муқоваси дизайнини айнан такрорлаган ҳолда босиб чиқарган. Ушбу ҳолатда ҳам асарни босиб чиқаришга муаллиф розилик бергани аниқланган.
Шунингдек, қатор номаълум нашриётлар «Янги аср авлоди» МЧЖ томонидан нашр этилган баъзи асарларни ўз номини кўрсатмаган ҳолда ёки «Янги аср авлоди» МЧЖ номини қўйиб (унинг розилигисиз) нашр қилган ва сотувга чиқарилган. Хусусан, Худойберди Тўхтабоевнинг «Қуёнлар салтанати», «Мунгли кўзлар» асарларининг контрафакт кўринишларида «Янги аср авлоди» МЧЖ номи қўйилган бўлсада, жамиятнинг QR-коди қўйилмаган.
Кўриб чиқилган иш юзасидан рақобат қонун бузилишига йўл қўйган нашриётга ушбу ҳолатни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилган.
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Asliddin
12:01 / 01.01.1970
Monapoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi shunday mayda - chuyda ishlar bilan oʻralashib qolgan oʻzi, ularni bundan kattasiga "Duxi" yetmaydiyov. Ha mayli kitob yaxshi reklama boʻpti. Sizlarda fikr bildirish juda qiyin shuni yengilashtiringlar.