Маданият
Шавкат Мирзиёев «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. «Ўзбекистон 24» телеканалида давлат раҳбарининг ушбу қарорига батафсил шарҳ берилди.
Унга кўра, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларнинг маданий билим ва кўникмаларини, миллий маданиятга муҳаббатини ошириш, ёш истеъдодларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.
Хусусан, мактаб ўқувчиларига миллий мусиқа чолғуларидан камида биттасини чала олиш маҳорати ўргатилади ҳамда бу ҳақида уларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (шаҳодатнома)га тегишли қайд киритилади.
Мусиқа фани ўқитувчиларининг миллий чолғулардан камида биттасини, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб эса камида учтасини чала олиш маҳоратига эга бўлиш мажбурий ҳисобланади.
Уларга асосий иш жойида иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда, мусиқа фанидан дарс ўтиш ва тўгарак машғулотларини олиб боришга рухсат берилади. Мусиқа дарсларида «Ҳаётимга ҳамроҳдир чолғу» шиори остида «чолғу ижрочилиги» машғулотлари йўлга қўйилади.
Мактабларни ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. 2022—2024 йиллар давомида 10 130 та мактаб, 323 та болалар мусиқа мактаби, 826 та маданият маркази 7 турдаги миллий чолғулар билан 3 тўпламдан таъминланади. Бунинг учун республика ва маҳаллий бюджетлардан тенг улушларда жами 205 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, ўқувчилар учун миллий мусиқа чолғулари, тасвирий ва амалий санъат, ҳунармандчилик йўналишларида амалий тўгараклар ташкил этиш учун 2022 йилнинг ўзида 92 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган чолғу асбоблари, овоз кучайтиргич мосламалари, техник жиҳозлар, чироқлар, махсус либослар Ўзбекистонга олиб кирилишига 2025 йил 25 январгача божхона божидан озод этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Uktamjon Abdullaev
12:01 / 01.01.1970
Аввало ассалому алейкум. Бу янгиликни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Мусиқа ўқитувчиларига бўлган эътибор тўғриси мени хайратга солди. Сабаби бу фанга авваллари унча эътибор берилмас эди. Мени тўғри тушунасиз деган умиддаман. Бизда асосий бир муаммо мавжуд. Бизнинг туманимизда мусиқа маданияти фан ўқитувчилари жуда камчиликни ташкил қилади,(менимча бу муаммо мамлакатимизнинг барча жабҳаларида мавжуд бўлса керак) бунга эътибор қаратиш зарур. Бундан ташқари Қорақалпоғистонда бир неча йилдан бери бу фан ҳафтасига бир соат ўрнига 0,75 соат ўқитилиб келинмоқда. Натижага эришиш албата қийин. Агар ҳафта соати ҳақиқатан 4 соатга кўтарилса, натижа яхши бўлишига бемалол эриша оламиз.