Жамият
Санкт-Петербург-Самарқанд йўналишида парвозни амалга ошираётган бортида 56 та йўловчиси бўлган «Аэрофлот» авиакомпанияси ҳаво кемаси фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақида компания ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 10:50 да йўловчилардан бирининг (Ўзбекистон Республикаси фуқароси) саломатлиги ёмонлашгани ва унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарурлиги сабабли, Қозоғистоннинг Қизилўрда аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчининг юрак хасталиги хуружи аломатлари кузатилган. Шундан сўнг, экипаж самолётни энг яқин аэропортда қўндиришга қарор қилган. Аэропортга қўнгач, йўловчи тез тиббий ёрдам машинасида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт муассасасига олиб кетилган.
Самолёт Тошкент вақти билан соат 12:20 да Самарқанд аэропортига келиб қўнган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
78055
Жамият
56885
Жамият
56130
Жамият
51175
Жамият
//
Изоҳ йўқ