Эркинжон Турдимов танқидий материал ёзадиган журналист ва блогерларни мукофотлашни таклиф этди

Сақлаш
13:25 / 03.02.2022 759 0

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 2 февраль куни вилоятдаги кушхоналар ва қассоблар фаолиятини тартибга солиш бўйича ўтказилган йиғилишда танқид қилган журналист, блогер ва жамоатчилик фаоллари рағбатлантирилишини маълум қилди, деб хабар берди Zarnews.

 

Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, 15 февралдан бошлаб блогерлар, журналистлар, жамоатчилик – ким «негативка» олиб келса, мукофотланади. Турдимов уларга алоҳида пул топиб беришни ваъда қилган. Бунда салбий камчиликларни ким олиб келишининг фарқи йўқлиги, расмга туширилиб, тасдиқланиши ва текширилишини қайд этган.

 

«Каттароқ материал бўлса – кўпроқ, кичикроқ материал бўлса – камроқ пул берамиз. Чунки халқнинг саломатлиги бу. Журналистлар камчиликлар ҳақида яхши кўрсатув қилиб келса, масалан, тиббий кўрикдан ўтмаган одам гўшт сотаётган бўлса, СЭСнинг ўша вакили ишдан кетади. Жавобгарликка торттираман, ҳеч балони қўймайман. Қассобнинг ўзини шармандасини чиқараман. Судга бериб, бир йилга қассобчилик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қиламан. Қани биттаси ўша жойга штампни урсин (рухсат берсин – таҳр.) бутун дунёга шарманда қилдираман», дейди у.

 

Эркинжон Турдимовнинг қайд этишича, шу каби жамоат ишларида фаол иштирок этганлар бюджетдан рағбатлантирилади. «Буни қандай қиламиз? Масалан, маҳалла раиси, «участковой» бюджетдан ойлик олади, тўғрими? Ҳоким ёрдамчиси, ветеринарй, вет-лаборатория ҳам бюджетдан ойлик оладими? Жарима! Ойлигидан 30-40 фоиз жарима қилиш мумкинми? Ҳаммасининг жаримаси бюджетга тушади ва економʼ бўлиб қолади. Ўша суммадан уларга мукофот пули ёзиб берамиз», деган вилоят ҳокими.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//