Жаҳон
Финландия «Ўзбекистоннинг метеорология соҳасидаги салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун мамлакатга грант ажратилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонаси маълумотига кўра, грантнинг умумий миқдори 2 миллион еврони ташкил этади. Грант лойиҳасини 2022-2025 йилларда амалга ошириш белгиланган.
Лойиҳа Гидрометеорология хизмати маркази («Ўзгидромет»)нинг салоҳиятини модернизация қилиш, ходимларни илғор кўникмаларга ўргатиш, шу жумладан, табиий офатларни прогноз қилиш, соҳада ахборот хизматлари салмоғини ошириш, иқлим ўзгаришига мослашишни рағбатлантиришни назарда тутади.
Финландия томонидан ушбу мамлакат Метеорология институти, Ўзбекистон томонидан эса «Ўзгидромет» лойиҳа ижрочилари этиб белгиланди. Грант Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Финландия Ўзбекистонни 2024 йилгача мўлжалланган Марказий Осиё учун янги стратегияси доирасидаги минтақа мамлакатлари тараққиётини қўллаб-қувватлаш сиёсати соҳасидаги устувор шериклар рўйхатига киритди. Финландия учта асосий йўналиш – қонун устуворлиги, барқарор иқтисодий ривожланиш ва табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ниятида экани таъкидланмоқда. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга режалаштирилган умумий кўмак миқдори қарийб 25 миллион еврога тенг.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ