Жамият
Ижтимоий тармоқларда йўлнинг қатнов қисмини ажратиб турувчи бордюр устида ёш йигитнинг овқатланаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур тумани Хадра МФЙ ҳудудидаги йўлнинг қатнов қисмидаги бордюр устида овқатланганини тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган йигит 2004 йилда туғилган С.О. экани аниқланган.
Вояга етмаган С.О. ушбу хатти-ҳаракатлари билан ўзини ва атрофдаги шахсларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган. Мазкур ҳолат юзасидан С.О. билан профилактик суҳбат ўтказилиб, унинг онасига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси («Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик»)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
77458
Жамият
56565
Жамият
55750
Жамият
50822
Жамият
//
Изоҳ йўқ