Спорт
7SABER компанияси Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари учун Ўзбекистон делегациясига тайёрлаган кийимларини тақдим қилди. Маълум қилинишича, бунинг учун компания ҳеч қандай ҳақ олмаган.
«Ёзги Олимпия ўйинлари вақтида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида экипировка учун давлат бюджетидан компаниямизга қанча пул ажратилгани ҳақидаги мавзу жуда кўп муҳокама қилинган эди. Расман маълум қилишим мумкинки, 7SABER бунинг учун ҳеч қандай пул олмаган. Гап шундаки, Ўзбекистонда ҳам худди дунёнинг кўплаб давлатларида бўлгани каби МОҚнинг расмий ҳамкорлари делегацияга бепул хизмат кўрсатади. 7SABER иккинчи бор мамлакатимиз Олимпия делегациясига ҳомийлик қилаётгани биз учун катта шараф. Ишонаманки, ушбу ҳамкорлигимиз узоқ давом этади», – деган бренд асосчиси ва бош директори Ораз Абдуразаков.
Таъкидланишича, Пекин-2022 қишки Олимпиадасига етиб борган делегациямизнинг кийими кўплаб хорижий ҳамкасбларимизда илиқ таассурот қолдирган. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу ҳамкорлик учун 7SABER брендига миннатдорчилик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу Олимпия ўйинларида Комилжон Тўхтаев тоғ чанғисининг слалом ва гигант слалом дастурларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ