781 та маҳаллада 30 йилдан буён чиқиндини олиб чиқиш масаласи ҳал этилмаган

Сақлаш
17:18 / 02.02.2022 807 0

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

 

Йиғилишда дунёда қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори аҳоли жон бошига ҳар йили 1 фоизга ортиб бораётгани, мамлакатимизда сўнгги йилларда иқтисодий ўсиш, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши натижасида ўсиш 2 фоизни ташкил этиб, йиллик ҳосил бўлаётган маиший чиқиндилар миқдори 7 миллион тоннага етгани айтилди.

 

«Лекин, ушбу чиқиндиларни йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш аҳволи қониқарли эмас.

 

Мисол учун, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси Андижонда – 45 фоиз, Бухорода – 43 фоиз, Навоий ва Наманганда – 36 фоизни ташкил этиб, яхши натижа кўрсатилмоқда. Аксинча, Қорақалпоғистон – 10 фоиз, Фарғона ва Қашқадарё – 20 фоиз билан қолган ҳудудлардан орқада.

 

Сабаби - ушбу ҳудудларда маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш кластерлари фаолияти ҳали тизимли йўлга қўйилмаган», деди давлат раҳбари.

 

Шунингдек, чиқиндиларни олиб чиқиш қамрови 90 фоизга етган бўлсада (2017 йилда атиги 25 фоиз эди), 781 та маҳаллада 30 йилдан буён чиқиндини олиб чиқиш масаласи ҳал этилмагани танқид қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//