11 млрд сўмлик кешбек бекор қилинди – Давлат солиқ қўмитаси

Сақлаш
14:44 / 02.02.2022 790 0

3 нафар техник хизмат кўрсатиш маркази ходими бошқалар томонидан амалга оширилган харид чекларини ўз номларига рўйхатдан ўтказиш орқали 11 млрд сўмлик кешбекни ноқонуний қўлга киритган. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 3 нафар ТХКМ ходими томонидан ўзлари хизмат кўрсатаётган 281 та тадбиркорлик субъектининг 11 млрд сўмлик 15,9 мингта харид чеки рўйхатдан ўтказилган.

 

Хусусан, ТХКМ ходимлари:

Қ.Н. томонидан 178 та тадбиркорнинг 7 524 та 5,8 млрд сўмлик;

 

Қ.А. томонидан 80 та тадбиркорнинг 5 206 та 4,6 млрд сўмлик;

 

Р.Ф. томонидан 23 та тадбиркорнинг 3 131 та 0,6 млрд сўмлик чекларини «Солиқ» мобил иловасида ҚР-код орқали рўйхатдан ўтказган.

 

Шу сабаб «Солиқ» мобил иловасида юқоридаги шахслар томонидан харидни амалга оширмасдан рўйхатга олинган чеклар учун ҳисобланган кешбек суммаси бекор қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//