Жамият
«Ўзгидромет» шошилинч ахборот берди. Хабарга кўра, жорий йилнинг 4-7 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.
Шамол кучайиши 4 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18-23 м/с гача; 5-6 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача етиши мумкин.
5 февраль Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ва 6 февраль республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. 7 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Тоғли ҳудудларда 6-7 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ