Дин ишлари бўйича қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Сақлаш
13:58 / 02.02.2022 767 0

Давронбек Махсудов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълумот учун, Давронбек Махсудов 2004–2012 йилларда Президент девони ходими, 2012–2018 йилларда Тошкент ислом университети илмий котиби, магистратура бўлими бошлиғи, Исломшунослик кафедраси мудири сифатида фаолият юритган. 2018–2020 йилларда эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедраси мудири ҳамда ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси биринчи проректори ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори сифатида ишлаб келаётганди.

 

Аввалроқ, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани ва у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори ҳам бўлиб қолиши ҳақида хабар берган эдик.

Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Шоисломович Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттириши маълум қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//