Жамият
«Адолат» социал-демократик партияси фаоллари Ўзбекистонда TikTok ижтимоий тармоғини бутунлай блоклаш таклифини илгари сурди. Бу ҳақида партия матбуот хизмати хабар берди.
«Адолат» СДП фаолларининг таъкидлашича, TikTok’да ўзгалар ҳаётига дахл қилувчи номақбул кадрларнинг кўпаяётгани мазкур масалага жиддийроқ ёндашиш лозимлигидан далолат бермоқда. Бунга партия аъзолари самарқандлик мактаб ўқувчисининг отаси тенги эркак юзига тепгани мисол қилиб келтирилган.
«Биз «Адолат» социал-демократик партияси фаоллари зўравонликка тамомила қарши инсонлар сафида туриб, юртимиз равнақи йўлида халқимизнинг ўлмас, бебаҳо қадриятларига ҳамоҳанг тарзда, ёшларимизни миллатимизга ёд бўлган ҳар қандай ғоя ва қарашлардан ҳимоялаш тарафдоримиз.
Бундай шарафли йўлда керак бўлса, жиноий жавобгарлик чораларини кучайтиришимиз, фойдасидан кўра зиёни кўп бўлаётган интернет тармоғидаги TikTok сингари мобил иловаларни содир бўлаётган кўнгилсиз воқеа-ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда бутунлай блоклашимиз лозим. «Шусиз ҳам тақиқлар мавжудку», дейишимиз мумкин. Бироқ кўр-кўрона машҳурликка ўч ёшлар онгини заҳарлаб, ижтимоий тармоқда шуҳрат қозонишга «олтин кўприк» вазифасини ўтаётган TikTok билан тиктокерларимиз VPN иловаси орқали уланиш имконияти борлиги бу масалани ҳам ўрганиб чиқиш зарурлигини кўрсатади», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Ilyos
12:01 / 01.01.1970
Juda tòģri taklif
Ислом
12:01 / 01.01.1970
Аввалроқ блокбаш керак эди. Лекин халиям кеч эмас