Илм-фан
Онлайн таълим даври якунига қадар «Кундалик» платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талаблар бекор қилинади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.
Қайд этилишича, Марказий Осиё бўйлаб юзага келган «блекаут» сабабли Kundalik платформасида узилишлар юзага келган. Шу боис эндиликда ўқитувчилар уйга вазифаларни ўқувчи ва ота-оналар билан келишган ҳолда Kundalik.com тизими ёки исталган бошқа ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ёрдамида қабул қилишлари мумкин.
Бунда телевидение орқали эфирга узатилаётган фанлар доирасида ўқитувчилар томонидан берилаётган уйга вазифалар «Онлайн-мактаб» телевизион дастури орқали эфирга узатилаётган дарсларига мос бўлиши лозим.
Уйга вазифа топширилгандан кейин ўқитувчилар томонидан уларни баҳолаш ва қўйилган баҳоларни Kundalik.com тизимига ёки Kundalik.com жорий қилинмаган мактабларда босма шаклдаги синф журналларига қўйиш учун 5 (беш) кун муддат берилади.
Шунингдек, ўқитувчилар ҳар кунлик уйга вазифаларни белгиланган иш меъёрлари ва вақтлари доирасида, бир кунда кўпи билан 20 (йигирма) фоизини баҳолаши мумкин. Масалан, синфда 35 нафар ўқитувчи бўлса, бир кунда 7 нафар ўқувчи уйга вазифа топшириб баҳоланади, кейинги дарс учун кейинги 7 киши баҳоланади ва ҳоказо, ушбу меъёрдан ортиқ ўқувчини баҳолаш ўқитувчининг ўз ихтиёрига кўра, ўқувчи ва ота-оналар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
«Шу билан бирга ўқитувчиларимизга масофавий, яъни онлайн шаклдаги таълим даври мобайнида Kundalik.com статистик ҳисоботида «дарсларни ўз вақтида қайд этиш» ва «режалаштириш» кўрсаткичлари ҳисобга олинмаслигини маълум қиламиз.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ушбу кўрсатма хати бугун барча умумтаълим муассасаларига етказилади. Юқорида келтирилган муаммоларни ушбу кўрсатма хати асосида бартараф этишга ҳудудий халқ таълими бошқармалари раҳбарлари ҳамда умумтаълим муассаса директорлари шахсан жавобгар ҳисобланадилар», дейилади хабарда.
Жамият
Сиёсат
Спорт
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ