Жамият
ZoʼrTV телеканалида Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар ўртасида «Вакцина – тўғри танлов» ютуқли ўйини ташкил қилинди. Унга кўра, ҳар ҳафта 35 та велосипед, 25 та телевизор, 25 та смартфон ва 25 та планшет ўйналади.
Ютуқли ўйинлар ҳар ҳафта шанба куни 20:30 да ZoʼrTV каналида эфирга узатилади. Ҳар ойнинг сўнгги шанба кунида эса супер-ютуқ – «Малибу» автомобили ўйналади.
Хусусан, ўтган шанба куни ZoʼrTV каналида илк ғолиб аниқланди – Фарғонанинг Фурқат туманидан Эсоналиев Баҳодиржон Халилжон ўғли «Малибу» эгасига айланди.
Эслатиб ўтамиз, 15 январдан бошлаб вакцина олган барча фуқаролар автоматик равишда ютуқли ўйин иштирокчисига айланишади, қўшимча равишда бирор жойдан рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Вакцина турининг фарқи йўқ, исталганини олса ҳисоб. Қайси дозалигини ҳам фарқи йўқ.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ