Тиббиёт муассасаларида айрим турдаги ҳужжатлар қисқартирилди

Сақлаш
13:57 / 01.02.2022 883 1

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, бирламчи тиббиёт муассасалари ходимларининг асосий иш вақти турли журнал ва ҳисоботларни тўлдириш билан боғлиқ ортиқча жараёнларга сарфланади.

 

Масалан, тиббиёт ходимларининг жароҳат ҳолатларини қайд қилиш журнали»га нохуш вазиятлар юз бермаса, ойлаб, ҳатто йиллаб эҳтиёж бўлмаслиги мумкин. Лекин ҳамшира ана шу ҳужжат турига ҳар куни «Бугун кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлмади» деган мазмундаги қайдларни киритиб бориши шарт бўлган.

 

Шунингдек, оилавий поликлиниканинг муолажа ҳамшираси ҳар бир беморга «укол» қилгач, буни бир нечта бланкалар, ҳатто махсус журналга ҳам «фалон дона шприц, фалон грамм спирт, фалон грамм пахта ишлатилди» деган маълумотлар билан ёзиб бориши лозим эди. Бу эса бошқа беморларнинг узоқ кутишига олиб келган.

 

«Ана шундай нохуш ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, шу йил 1 февралдан кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида юритиладиган 26 турдаги тиббий ҳисоб журналларидан 14 таси қолдирилди. Қолган 14 тасидан 10 таси соддалаштирилди. 33 турдаги тиббий карта ва бланкалар эса 14 тагача қисқартирилди.

 

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларидан фойдаланиш қатъиян ман этилди», дейилади хабарда

1 Изоҳ

Samandarova Nigora

06:01 / 01.01.1970

Iltimos patranajlar yozuv chizuvini kamaytiring.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//