Жамият
Бугун эрталабки соат 06:23да Фарғона вилоятидаги Қува савдо комплексида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин натижасида тахминан 25 та кийим-кечак дўконининг томи, шифти ва ички қисми ёниб кетган.
«Ёнғин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 06:27да етиб бориб, ёнғин 07:10да қуршаб олиниб, 07:37да ўчирилди. Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади» дейилади хабарда.
Таъкидланишича, воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБлари раҳбар ходимлари ва 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ