Жаҳон
Туркиянинг оммабоп tv100.com веб-сайтида таниқли турк тарихчиси, профессор Илбер Ўртайлининг сарлавҳаси «Кўрмасдан, кетманг» маъносини англатадиган мақоласи эълон қилинди.
Муаллиф ўқувчиларга инсон умри давомида бориб кўриши шарт, деб ҳисоблаган дунёдаги бешта шаҳар ҳақида маълумот берган. Эътиборлиси, турк тарихчиси бу рўйхатга Ўзбекистоннинг икки шаҳри – Самарқанд ва Бухорони киритган.
“Шаҳарнинг муҳташам иншоотлари, музейлари, масжид ва мадрасалари ҳар қандай диди нозик сайёҳни ҳам ҳайратга солади, – дейди мутахассис. – Минг йиллар давомида форслар, араблар ва туркий қавмлар ҳукмронлик қилган Самарқанд бир неча ўзига хос маданиятлар чорраҳасини ўзида мужассам этган”.
Профессор Илбер Ўртайли Бухоро шаҳрини ҳам алоҳида эътироф этган: «Ўзбекистоннинг энг муҳим маданий марказларидан бири бўлган Бухоронинг ҳар гўшасидан тарих уфуриб туради. Макка ва Қуддусдан кейин энг муҳим ислом маркази саналган ушбу қадимий кент меъморий иншоотлари, карвонсаройлари, масжид ва мадрасалари билан зиёратчиларни кутмоқда».
Саҳифада Флоренция, Рим ва Қуддус шаҳарлари ҳам саёҳат учун тавсия этилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ