Ўзбекистонда Амир Темур “ўлим отаси” деб талқин қилинган видеоролик суратга олинди – таниқли шоир Хуршид Даврон бунга рухсат берганлардан изоҳ сўрамоқда

Сақлаш
00:57 / 01.02.2022 7094 1

Туризм ва спорт вазирлигининг “Фейсбук”даги саҳифасида ва “Ютуб”даги “Мендирман Жалолиддин” каналида “Индиана Жонс Ўзбекистонда” номи билан қисқа метражли видеоролик тақдим этилиб, унга қуйидаги изоҳ илова қилинган: “АҚШлик видеоблоггерлар жамоаси Индиана Жонс руҳидаги қисқа видео суратга олишди. Фильмга ўзбекистонлик Бехруз Ҳамзаев продюсерлик қилган, режиссёри эса Девин Грехем”.

 

“Мен дастлаб ушбу видеоролик Ўзбекистонга чет элликлар туристлар кўпроқ келиши учун олинган бўлса керак, деб тахмин қилдим. Аммо бошидаги овозли маълумотни эшитиб, сочларим тикка бўлиб кетди, юрагим ҳам ғазабга, ҳам аламга тўлди”, деб ёзади Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.

 

Видеоролик мана бундай маълумот билан бошланган: “Тимур, Тамерлан – дунёдаги энг машҳур босқинчилардан бири бўлиб, у ҳақидаги барча ҳикоялар қонли дарёлар билан тугайди. Унинг қўлида 17 миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлган. У XIV асрда Ер юзидаги барча аҳолининг 5 фоизини қириб ташлади. “Ўлим отаси” сифатида ҳам танилган. Дафн этилганида қабр тошига лаънат ўйиб ёзилган: “Ким менинг қабримни очишга журъат этса, мендан ҳам қаттол босқинчига йўлиқади”. 1941 йили СССР ҳукумати унинг қабрини очди ва бир неча соатдан кейин Адольф Гитлер қўшинлари СССРга бостириб кирди. Жасад жойига қайтарилди, уруш тўсатдан тугади...”

 

“Наҳотки, Ўзбекистонни дунё одамларига танитиш учун ўзбек миллий давлатчилигининг тимсолларидан бирига айланган Соҳибқирон бобомизни ерга уриш, топташ керак бўлса?!

 

Наҳотки, бирор бир жиддий ва илмий жиҳатдан тадқиқ этилмаган, асосан ислом оламининг душманлари бўлмиш ғарб ва армани “тарихчи”ларнинг ёлғонга тўла асарларидан кўр-кўрона олинган сохта маълумотлардан фойдаланиш мумкин бўлса?!

 

Наҳотки, мазкур ишга бошу қош бўлган ўзбекистонлик вакиллар бунинг уялмасдан тузлуққа тупуриш эканини тушунишмаса?!” деб ёзмоқда таниқли шоир.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Туризм ва спорт вазирлигидан изоҳ сўралган: “Кечадан бери менга қўнғироқ ва СМСлар ёзаётган юртдаги ва чет элдаги ватандошларимизга нима дейишимни билмай, сиздан сўраяпман: Биз буни қандай тушунимиз керак!”

1 Изоҳ

Одина

12:01 / 01.01.1970

Мустақилликка эришганимиздан сўнг шукурки ўзлигимизга эришдик, не не сохибиқиронлар оқланди зиёли, авлиёларни, буюк дахоларни бутун дунё га етказиб берган табаррук заминимизни бутун дунё тан олди. Зотан улуғ бобомиз, миллатимиз фахри Амир Темур бобомизни хаттоки Европа халоскори деб эътироф этишади, нахотки буни ўзимизникилар унутиб қўйишган бўлса. Афсус

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//