Журналистлар шахмат ўйинида мусобақалашди

Сақлаш
19:27 / 29.01.2022 936 0

Кеча, 28 январь куни Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ҳомийлигида республика журналистлари ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди.

 

Дастлаб мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда 40 га яқин журналистлар эркаклар ва аёллар ўртасидаги турларда иштирок этишди. Эркаклар ўртасида давом этган  7 турда шахмат ишқибозлари ўзаро бир-бири билан куч синашиб, очко тўплаб бордилар ва якунда энг кучлилар сараланди.

 

Аёллар ўртасидаги  5 тур ҳам қизғин ва муросасиз кечди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Дилобар Маматова ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси Ёқутхон Эркабоевалар ўртасидаги ўйин жуда қизғин кечди.

 

 

МТРКнинг “Спорт” телеканали муҳаррири Нодир Яхшиев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Асрор Мўмин, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги   вакили Тўлқин Рўзиев ва “Адабиёт” газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Карим, “Муштум” журнали бош муҳаррири Носиржон Тошматов ва МТРК монтажчи оператори Даврон Ғуломовлар жуфтлигидаги ўйинлар қисқа вақт ичида бўлса-да, кескин ва қизиқарли кечди. Олимжон Ўсаров ва Ҳусан Эрматовларнинг бир-бирига қарши дона сурган ўйини эса ҳамкасблар томонидан энг кўп кузатилган партия бўлди.

 

 

Шундай қилиб, етти турнинг барчаси якунлангач, ҳакамлар натижаларни эълон қилди. Унга кўра моҳир журналистлар Ҳабиб Темиров, Шоҳрух Акбаров ва Шодмон Отабекларга “Энг моҳир ўйинчи”, “Энг фаол иштирокчи”, “Энг ёши улуғ шахматчи” номинациялари берилган бўлса, Асрор Мўмин етти очко билан мутлақ биринчи, Носиржон Тошматов – иккинчи, Нодир Яхшиев – учинчи, Рашид Галиев – тўртинчи ва Акбар Нурматов – бешинчи ўринларни қўлга киритди.

 

 

Қизлар ўртасида эса Ёқутхон Эркабоевага биринчи, Дилобар Маматовага иккинчи, “Класс” газетаси мухбири Гулёра Ўринбоеваларга учинчи ўринни забт этиш бахти насиб этди.

 

Ғолибларга Журналистлар ижодий уюшмасининг Тошкент шаҳар бўлими томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, фаол иштирокчилар номинациялар бўйича  ҳам тақдирланишди. 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//