Маданият
Киночилар уйидa Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Zilola cinema production” студияси томонидан суратга олинган «Афв» бадиий фильми премьера қилинди.
Премьерада киноижодкорлар, ОАВ вакиллари, мутахассислар иштирок этди.
Мазкур кинокартина реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда турли жиноятлар билан қамалган ҳамда юртбошимиз томонидан афв этилган шахсларнинг ҳаёти ва тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифи Азамат Қоржовов, постановкачи режиссёр Зилола Жўраева, оператор Илҳом Ҳамидов, бадиий раҳбар Саид Мухторов, продюсерлар Муножот Хошимова ва Зилола Жўраева.
Фильмда ролларни Матёқуб Матчонов, Бегзод Муҳаммадкаримов, Сейдулла Молдаханов, Ҳамид Тошпўлатов ва бошқалар ижро қилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ