Жаҳон
Хитойлик олимлар Жанубий Африкада янги NeoCoV коронавирусини аниқлашди. Тахминларга кўра, у кўршапалаклар орасида тарқалмоқда, аммо унинг MERS-CoV (тахминан 40% ўлимга олиб келадиган коронавирус) билан алоқаси мутахассисларни хавотирга солмоқда.
Хитойлик олимлар Жанубий Африкада топилган янги коронавирус хавфи ҳақида огоҳлантирди. Қайд этилишича, ушбу коронавируснинг одамларга юқиш потенциалини ҳисобга олган ҳолда, диққат билан кузатиш лозим.
Тадқиқот устида ишлаган мутахассисларнинг аксарияти Вухан университетида ишлайди. Айнан шу шаҳарда 2019 йил охирида SARS-CoV-2 биринчи марта аниқланган.
Ҳозирча янги NeoCoV вируси фақат кўршапалакларга таҳдид солмоқда. Аммо мутахассислар у маълум бир мутация билан одамларга ҳам юқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Бироқ, таъкидланишича, NeoCoV ҳали тўлиқ ўрганилмаган, сирли. Вирус Яқин Шарқдаги респиратор синдромининг қўзғатувчиси бўлган MERS-CoV коронавирусига яқин бўлиб, унинг тарқалиши 2010 йилларнинг ўрталарида қайд этилган. Хитойлик олимларнинг фикрига кўра, вирус «биологик хавфсизликка потенциал таҳдид» сола олади.
Яна айрим мутахассисларнинг фикрича, ҳар қандай хавф ҳақида гапиришга ҳали эрта, чунки янги NeoCoV вируси ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Шунингдек, ушбу вируснинг SARS-CoV-2 ёки Яқин Шарқда ҳамон тарқалаётган MERS-CoV билан қанчалик ўхшашлиги ноаниқ. Шунингдек ушбу вирусга КОВИД-19 учун яратилган вакциналар ва КОВИД-19 дан юзага келган иммунитет таъсир қилиш, қилмаслиги ҳам номаълум.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ