Мактабларга бириктириладиган факультетлар, янгиланадиган дарсликлар – Президент қатор масалалар бўйича топшириқлар берди

Сақлаш
18:42 / 28.01.2022 967 0

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида олий маълумотли педагог кадрларни олийгоҳларда тайёрлаш тизими ҳам тубдан такомиллаштирилишини таъкидлади.

 

Бунинг учун Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг факультетлари доимий тарзда мактабларга бириктирилади.

 

Бунда, 1-курсданоқ ушбу факультетлардаги дарсларнинг 4 куни олийгоҳда, 2 куни бевосита мактабларда ўқитилади.

 

Мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни назарий билимлар билан бирга фикрлашга чорлайдиган методикаларни жорий қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Шунингдек, йиғилишда Халқ таълими вазирлигига келгуси икки йилда барча мактаб ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиб, дарсликларни илғор тажрибалар асосида, тўлиқ янгилаш вазифаси қўйилди.

 

«Ўқувчилар билимини баҳолаш ҳам дарсликлардаги вазифаларни бажариш, у ёки бу формулани ёд олиш даражаси билан чегараланмаслиги керак.

 

Ўқувчининг дунёқараши, мантиқий ва ижодий фикрлаши, берилган масала бўйича ўқув дастури билан чекланган қоидалардан ташқари, ностандарт ечимлар беришини ҳам инобатга олиш зарур», деди Президент йиғилишда.

 

Жорий йилда дарсликларни янгилашга ўтган йилга нисбатан 4 баробар кўп - 605 миллиард сўм ажратилмоқда. Ушбу маблағлардан самарали фойдаланиб, жорий йилда 4 та синфнинг фан дарсликлари ҳамда барча синфларда инглиз, рус, немис тиллари ҳамда IT фанлари бўйича ўқув дарсликларини тўлиқ янгилашни таъминлаш топшириғи берилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//