Ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш учун 300 млрд ажратилади

Сақлаш
18:26 / 28.01.2022 1157 1

Видеоселектор йиғилишида халқ таълимини ўзгартириш учун, аввало, тумандаги мактабларда бошқарувни ислоҳ қилиш зарурлиги қайд этилди.

 

Туман халқ таълими бўлимларига мудирлик ва мактаб директорлигига танлов асосида малакали менежерларни олиб келиш, хориждан ҳам мутахассислар жалб қилиш, уларга муносиб ойлик иш ҳақи тайинлаш кераклиги таъкидланди.

 

Энг яхши кўрсаткичларга эришган, ўзининг тажрибасини яратган, таълим сифатини кескин оширган ҳоким ва директорлар мукофотланадилар.

 

«Мактабларнинг дарс тугаши билан ёпилиши - бу мутлақо нотўғри. Кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали доимий ишлаши, уларда ҳар куни мусобақа, концерт, китобхонлик, мушоира, «Заковат» ва бошқа интеллектуал ўйинлар ўтказилиши керак», деди давлатимиз раҳбари.

 

Шунингдек, юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилади. Уларнинг иш ҳақи ҳам сезиларли даражада оширилади.

 

Бундай педагогларни фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш учун Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб бюджетдан 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

1 Изоҳ

Xamroqulova Dilafruz Dilmurodovna

06:01 / 01.01.1970

Assalomu alaykum bu juda ajoyib,lekin taʼlimga tuman hokimligi, tuman prokuraturasi umuman boshqa tashkilotlarning aralashishi butunlay notoʻgʻri

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//