Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ўқитиш методикаси, дарсликлар, партадан тортиб, биносигача тўлиқ қайта кўриб чиқилишини таъкидлади.
Муаллимларга муносиб шароитлар яратилади, уларнинг билим ва малакаси, дарс ўтишига талаб ҳам тубдан кучайтирилади.
"Барча даражадаги ҳокимлар бир нарсани чуқур англаб етиши керак - бугундан “ҳокимларнинг мактабга эътибор қилиш беш йиллиги” бошланади", деган Президент.
Шунингдек, туман, вилоят ва республика даражасида Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилади.
"Республика кенгашига шахсан ўзим раҳбарлик қиламан. Туман ва вилоят кенгашларига эса ҳокимлар бош бўлади.
Нима учун, кенгашлар қиляпмиз? Чунки бу ишларни, албатта халқимиз билан, кенг жамоатчилик билан кенгашиб, уларнинг фикрлари асосида амалга оширамиз. Ҳар бир янгиликни ўқитувчилар, мутахассислар, ота-оналар билан бамаслаҳат киритамиз", деди Президент.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ