Жамият
Мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтди.
Бугунги кунда республика бўйича 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинди.
Бундан ташқари:
- янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор;
- ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас;
- таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган;
- мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган;
- миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжудлиги айтилди.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ