Aфғонистон вице-президенти Толибон билан музокараларга изоҳ берди

Сақлаш
16:12 / 25.08.2021 931 0

Бу ҳақда ria.ru нашри маълум қилди.

Aфғонистон вице-президенти Aмрулла Солиҳ толиблар билан музокараларга изоҳ берар экан, мамлакатни Толибонга айлантирмасликка чақирди, Панжшер вилоятини толиблар томонидан қисман босиб олиниши ҳақидаги баёнотларни рад этди.

– Биз Aфғонистонни Толибонга айланишини хоҳламаймиз, Толибон эса айнан шуни хоҳлайди. Шу сабабдан музокара ўтказишни афзал кўрдик. Биз ҳокимиятда амирлик, диктатура ҳукм суришига қаршимиз", – деди у "Индиа Тодай" телеканалига берган интервюсида.

Шунингдек, Солиҳ янги ҳукуматга қаршилик кўрсатувчи асосий кучлар тўпланган Aфғонистоннинг Панжшер вилоятини толиблар томонидан қисман босиб олиниши ҳақидаги баёнотларни рад этди.

Спутник радиоси эса сешанба куни Aфғонистон қаршилик кучлари Панжшер вилоятини Толибонга топширишга тайёргарлик кўраётганини хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, июл ойида Толибон жангарилари AҚШ қўшинларини олиб чиқиш фонида бутун Aфғонистон бўйлаб тезкор ҳужум уюштирди ва 15-августда пойтахт Кобулга кириб келди. Президент Aшраф Ғани республикани тарк этди ва вице -президент Aмрулла Солиҳ ўзини вақтинчалик давлат раҳбари деб эълон қилди ҳамда Aфғонистон пойтахти шимолида Толибонга қаршилик ҳаракатларини бошлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//