Ўзбекистонда тотализатор ва букмекерликни реклама қилувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилди

Сақлаш
14:59 / 28.01.2022 862 0

2021 йилда Ўзбекистонда тотализатор ва букмекерлик фаолиятига оид 100дан ортиқ реклама бартараф этилди, 30дан ортиқ сайтга кириш чекланди. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот котиби маълум қилди.

 

Таъкидланишча, 2021 йилда ноҳалол рақобат ва нотўғри рекламанинг олдини олиш мақсадида 27 мингга яқин ўрганиш ўтказилган ва 15 минг 486 ҳолатда камчилик аниқланиб, бартараф этилган.

 

«Хусусан, агентлик томонидан тамаки, электрон сигареталар, энергетик ичимликлар, алкоголь, пиво, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси бўйича аниқланган ҳолатлар бартараф этилиши таъминланди.

 

102 та ҳолатда тотализатор ва букмекерлик фаолияти рекламаси аниқланиб, уларнинг барчаси бартараф этилди», дейилади хабарда.

 

Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда 30 дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилган.

 

Нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига 146 млн сўм миқдорда етказилган зиён тўлиқ ҳажмда қоплаб берилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//