Жамият
Қарши шаҳрида бугун, 28 январь куни кучли шамол кузатилмоқда. Шамол оқибатида шаҳар марказида қад ростлаган катта экран қулаб тушди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.
«Кучли шамол сабаб катта экран қулади. Ҳозир мазкур ҳолатни бартараф этиб, йўлни очиш ҳаракатидамиз», – дейди носозликни бартараф этишга киришган масъуллар.
Қайд этилишича, айни пайтда шаҳарда электр токи ҳам ўчган. Кўплаб симёғочларга зарар етган.
Энергетика вазирлиги ахборотига кўра, кучли шамол кузатилаётганлиги сабабли Қашқадарё вилояти туман ва шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилиш кузатилмоқда. Шу сабабли, хавфсизликни таъминлаш мақсадида электр тармоқлари вақтинчалик тармоқдан ажратилган.
Вазирлик ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр энергияси қайта тармоққа уланишини билдириб, келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ