Жамият
“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига биноан, 2022 йилда:
“Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчиларни рағбатлантириш, уларнинг сонини янада ошириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилади.
Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари лабораторияларини эҳтиёжга қараб коагулометр ускунаси ва зарур реактивлар билан таъминлаш ҳамда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналарини ташкил этиш учун ҳар бир туман (шаҳар) бюджетларидан 350 миллион сўмгача маблағ ажратиш кўзда тутилади.
Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида 4 турдаги кардиология ускуналари мавжудлиги юзасидан хатлов ўтказиш ҳамда зарур бўлган жиҳозларнинг хариди учун республика бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлашган тартибда ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 60 миллиард сўмгача бўлган миқдорда маблағ ажратилади.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Шахло
12:01 / 01.01.1970
Мен соғлом турмуш тарзига доимий амал қиламан
Болтаев Умид Холтўраевич
12:01 / 01.01.1970
мени 2021- йилги берилмаган маблағлар қолиб кетди