Жамият
Uzbekistan Airways ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан акция эълон қилди. Бу ҳақида компания ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Uzbekistan Airwaysнинг барча рейслари авиачипталарига 30 фоизлик чегирма фақат 28 январь куни амал қилади.
Акция қоида ва шартлари:
30% чегирмали авиачиптани 2022 йилнинг 28 январь санаси соат 00:00 дан 23:59 (маҳаллий вақт) гача харид қилиш мумкин;
Авиачиптани www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг Ўзбекистонда Республикасидаги агентларидан харид қилиш мумкин;
Авиаташувлар муддати чекланмаган (авиачиптани расмийлаштириш амалдаги рейслар жадвалига мувофиқ амалга оширилади);
Чегирма эконом ва бизнес класс тарифларининг барча турларига амал қилади;
Ушбу чегирмани бошқа чегирмалар билан (болалардан ташқари) қўллаш тақиқланади;
Чегирма Code Share рейсларида ва савдо битимлари доирасида эълон қилинган тарифлар учун қўлланилмайди;
Шунингдек, ушбу акция доирасида сотиб олинган авиачипталарни қайтариш ва бошқа санага расмийлаштириш шартлари билан расмий сайтда танишиш мумкин.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ