Илм-фан
Нагоя университетининг олимлари инсон танасида Collinsella ичак бактериясининг мавжудлиги ва ушбу бактерия COVIDдан ўлим даражасига таъсир қилишини аниқлади. Тадқиқот натижалари The Japan Times газетаси сайтида эълон қилинди.
Тадқиқотчилар Collinsella ўт кислотасини урсодеоксихол кислотасига айлантира олади, деган хулосага келишди. Бу эса COVIDнинг ҳужайра рецепторлари билан боғланишига тўсқинлик қилади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ичакларда бу бактерияларнинг кўплиги вируснинг фаоллигини бостириши, касалликнинг енгил ўтиши ва ўлим фоизининг камайишини таъминлайди.
Ўз фаразларини тасдиқлаш учун университет ходимлари коронавирус инфекциясидан ўлим даражаси турлича бўлган мамлакатлардан келган 953 кишини текширишди.
Натижада, ўлим даражаси паст деб ҳисобланган Япония, Корея Республикаси ва Финляндиялик тадқиқот иштирокчиларининг 34-61 фоизида ичак бактерияларининг катта концентрацияси аниқланган. Ўлим даражаси юқори бўлган Бельгия, Буюк Британия, Италия ва АҚШда яшовчиларда 4-18% ҳолларда концентрация аниқланган.
Жаҳон
Маданият
Жамият
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ