Жамият
Самарқанд вилояти ИИБ томонидан шаҳарнинг Садриддин Айний кўчасига овозли светофор ўрнатилди. Бу ҳақида вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, овозли светофор Самарқанд шаҳридаги «Чармгари» маҳалласида жойлашган 59-сонли Кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати олдида кўзи ожиз пиёдалар йўлдан қийинчиликсиз ўтишлари учун ўрнатилган.
Таъкидланишича, светофор пиёдаларга ҳар бир чироқ ёнгани ва ҳаракатланиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида овозли хабар бериб огоҳлантиради. Светофорда қизил чироқда «тўхтаб тур», яшил чироқда эса «юриш мумкин» хабари овозли тарзда айтилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77600
Жамият
56650
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ