Ўзбекистонда ҳокимлар «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг уйларини таъмирлаб бериши мумкин

Сақлаш
11:41 / 27.01.2022 749 0

Вазирлар Маҳкамасининг  “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Қарор лойиҳасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари «Аёллар дафтари»га киритилган ва уй-жойини таъмирлашга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг уй-жойини тизимли равишда таъмирлаш ишларини олиб боради.

 

Бунда, ҳар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига маҳаллий бюджет прогнозининг ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 50 бараваригача (13,5 миллион сўмгача) миқдорда маблағ ажратилиши назарда тутилади.

 

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларини саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида «аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва (ёки) уларнинг фарзандларига даволаш, дори-дармон олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси хулосаси ва сектор раҳбари тавсияси билан тиббий муолажа харажатлари «Аёллар дафтари» жамғармаси ва Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш тартиби жорий этилади.

 

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов зиммасига юкланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//