Жамият
Наманган шаҳрида ўқитувчиларга малака тоифалари олиб беришни ваъда қилган методист ушланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳар Халқ таълими бўлими бош инспектор-методисти О.Д. мактаб ўқитувчилари Н.Р. ва М.Н.нинг ишончига кириб, уларга танишлари орқали 1 ва 2 малака тоифаларини олиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77600
Жамият
56650
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ