Томди туманида маҳалла кутубхоналари ташкил этилади  

Сақлаш
01:40 / 27.01.2022 1253 1

Президент бугунги видеоселектор йиғилишида маънавиятнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни масаласига тўхталди.

 

«Маънавият – жамиятдаги барча сиёсий-ижтимоий муносабатларнинг мазмуни ва сифатини белгилайдиган пойдевордир. Бу пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, халқимиз ҳам, давлатимиз ҳам шунча кучли бўлади», деди давлатимиз раҳбари.

  

Стратегиянинг маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш йўналиши бўйича Президент мавжуд 12 мингдан зиёд кутубхона имкониятларидан самарали фойдаланиб, китобхонликни оммалаштириш кераклигини таъкидлади.

 

Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлимлари биносида кутубхоналар барпо этишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Чекка туманлар аҳолисига зиё тарқатиш мақсадида амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда. 

 

Жумладан, 26 январь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази  вакили М.Қаҳҳорова ҳамда Навоий вилоят бўлими раҳбари А. Муқимов Томди туманида бўлиб, барча маҳаллаларда "Маҳалла кутубхонаси" ташкил этиш бўйича таклиф билдирди.

 

Туман маънавият ва маърифат кенгаши раиси Қ. Алдабергинов бу таклифни қўллаб-қувватлади ва лойиҳа доирасида барча маҳаллаларда кутубхона ташкил этиш учун 70 млн сўм миқдорида пул маблағи ажратилишига келишиб олинди.

 

 

1 Изоҳ

Анипа Жунусова

12:01 / 01.01.1970

Махаллаларда кутубхона очилишидан жуда хурсандмиз.Хамма китобхонларни зие маскани булмиш кутубхонага чорлаб коламиз.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//