Сиёсат
Айни вақтда Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев маънавиятнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни масаласига тўхталди.
«Маънавият – жамиятдаги барча сиёсий-ижтимоий муносабатларнинг мазмуни ва сифатини белгилайдиган пойдевордир. Бу пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, халқимиз ҳам, давлатимиз ҳам шунча кучли бўлади», деди давлатимиз раҳбари.
Шунингдек, «Кимки маънавият масаласи – бу фақат Маънавият ва маърифат маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши деб ўйласа, хато қилади» , деди Президент.
Стратегиянинг маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш йўналиши бўйича Президент қуйидаги вазифаларнинг аҳамиятини алоҳида қайд этди:
- мавжуд 12 мингдан зиёд кутубхона имкониятларидан самарали фойдаланиб, китобхонликни оммалаштириш;
- жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳоли сонини 33 фоизга етказиш;
- мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ