Жамият
«Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонунга кўра, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек фуқаролар Ёшлар ишлари агентлигини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган ҳамда давлатнинг ижтимоий ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганлар ва оилалар аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан хабардор қилади.
Қонун билан Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг қуйидагилар бўйича ҳам ўз ваколатларини амалга ошириши белгиланди:
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш.
Қонун билан Агентлик ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи эканлиги кўрсатилди.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77876
Жамият
56794
Жамият
56019
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ