Жаҳон
“Transparency International” халқаро ташкилоти 2021 йил учун “Коррупцияни қабул қилиш индекси”нинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 180 мамлакат орасида 140-ўринни эгаллади. Дания, Янги Зеландия ва Финляндия энг кам коррупциялашган давлатлар деб топилган. Уларнинг ҳар бири 88 баллни қўлга киритган.
Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги беш йил давомида барқарор ўсиш (2017 йилда 22 баллдан 2021 йилда 28 баллгача) қайд этиб, минтақадаги тез суръатларда яхшиланиб бораётган давлатлар қаторида эътироф этилди.
Маълумот учун, сўровнома мустақил ташкилотлар томонидан ўтказилади. Ушбу маълумотларга асосланиб, дунё мамлакатлари 0 дан 100 баллгача бўлган шкала бўйича баҳоланади. Ноль коррупциянинг энг юқори даражасини, юз эса энг паст даражасини билдиради.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77876
Жамият
56794
Жамият
56019
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ