Конимехдаги "Маънавият маскани"га автомобиль совға қилинди

Сақлаш
15:26 / 26.01.2022 1917 0

Навоий вилояти Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Конимех туманидаги "Маънавият маскани”да Республика ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Мунира Қаҳҳорова, Республика Маънавият ва маърифат маркази илмий ходими Ҳаёт Нуруллаев, вилоят Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Акрам Муқимов ҳамда туман ҳокими Муратхан Эгамқулов иштирокида ёш маънавият тарғиботчилари билан ижодий учрашув ўтказилди.

 

 

Учрашувда умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар, ахлоқий тарбия масалалари, умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг методик таъминотини такомиллаштириш хусусиятлари, шунингдек, бу борада марказ томонидан олиб борилаётган амалий ишлар хусусида сўз борди.‌‌

 

 

Тадбир аввалида туман ҳокими М.Эгамқулов томонидан Маънавият ва маърифат маркази Конимех туман бўлимига "Нексия-3" автомобили тантанали тарзда топширилди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари билан қизғин мулоқот ташкил этилди, викториналар ҳамда ижодий-маданий мавзуларда суҳбат ўтказилди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//