Айрим ҳудудларда кузатилаётган табиий газ узилишларининг сабаби маълум қилинди

Сақлаш
09:27 / 26.01.2022 765 0

25 январь куни электр энергияси таъминотида кузатилган узилишлар сабаб Газли, Шўртан ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та кон фаолиятини вақтинча тўхтатилди, дея хабар бермоқда «Ҳудудугазтаъминот».

 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат «Ўзтрансгаз» магистрал газ қувурлари ва «Ҳудудгазтаъминот» маҳаллий тармоқларида босимнинг пасайишига олиб келган.

 

Айни вақтда, Фарғона водийсининг қатор туманлари, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида табиий газ таъминотида босим пасайиши ёки умуман йўқлиги кузатилмоқда.

 

Шу муносабат билан «Ҳудудгазтаъминот» босимни қайта тиклаш ва истеъмолчиларга табиий газни узатиш ишлари бўйича барча чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

 

Газ босими пасайган ёки умуман йўқ бўлган манзиллардан газда ишлайдиган барча жиҳозларни ўчириб қўйиш ва биноларни газ ҳиди йўқлигини текшириш сўралмоқда. Зарурат туғилганда 1104 Call-марказига қўнғироқ қилиш мумкин. 

 

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ юзага келган ноқулайлик учун фуқаролардан узр сўрайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//